Жаҳонда инқирозга қарши бошқарув соҳасида корхонанинг ҳаётий цикли
давомида инқирознинг юзага келишига доир методологик ёндошувлар,
корхоналар молиявий барқарорлигини ташқи ва ички муҳит омилларини
эътиборга олган ҳолда тиклаш, лойиҳавий технологияларни амалга ошириш,
инқирозга қарши бошқарувнинг иқтисодий механизмларини ривожлантириш,
инқирозга юз тутиш хавфини камайтириш, инқирозни прогнозлаштириш,
инқирозга қарши бошқарувда маркетинг стратегияларини қўллашни
такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилган.