Бугунги кунда
дунё мамлакатлари иқтисодиёти ривожи ва халқаро интеграциясида
инвестицион кредитлар муҳим ўринга эга. Зеро, инвестицион кредитлар
тижорат банкларининг миллий ва жаҳон молия бозоридаги узоқ муддатли
стратегиясини амалга ошириш ҳамда унинг воситасида халқаро муносабат ва
тажрибаларни ривожлантиришда энг муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.