Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатимизда иқтисодиѐтнинг муҳим тармоғи сифатида ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантиришга эътибор қаратилиб, мақсадли дастурий чора-тадбирлар амалга оширилди. Айниқса, бу борада телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, муайян натижаларга эришилди.