Жаҳон иқтисодиётида суғурта фаолияти пул маблағлари фондини яратиш усулларини ўзида мужассамлаштирган тизим бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот экспорти ҳамда импорти, ишлаб чиқариш интеграцияси кабилар билан узвий боғлиқликда амалга оширилувчи фаолиятларни рисклардан ҳимоялаш, шунингдек, ҳар бир субъектнинг ўз фаолияти доирасини кенгайтириш, инвестицияларни ишончли жойлаштириш ва кредит олиш имкониятларини оширишга хизмат қилади.