Мустақиллик йилларида мамлакатимизда суғурта соҳасида туб ўзгаришлар юз берди. Иқтисодий ислоҳотлар туфайли тармоқда рақобат асосида фаолият юритувчи турли мулкчилик шаклларидаги суғурта ташкилотлари фаолият юрита бошлади. Миллий суғурта бозори ривожланишининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга суғурта хизматларини кўрсатиш кўлами
кенгайиб, сифат кўрсаткичларида ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Суғурта
фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда ва мунтазам такомиллаштириб борилмоқда.