Жаҳон мамлакатларида аҳолининг саломатлигини сақлаш йўналишидаги
фаолиятга жалб қилинган молиявий ресурсларнинг миқдори уларда инсон
капиталига харажатларнинг даражаси ўзгаришини белгилайди. Ушбу
маблағларнинг таркиби барча мамлакатларда давлат бюджети маблағлари,
тиббиѐт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда жалб қилинган
инвестициялардан ташкил топади.