Дунё амалиётида соғлиқни сақлаш муассасаларида харажатлар ҳисобини юритиш, кўрсатилган хизматлар таннархига харажатларни тақсимлаш, ресурслар ҳисобини юритиш, харажатларни келтириб чиқарувчи омилларни тўғри аниқлаш, мижозлар билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш, операция ва даволашга кетган вақт ва реал ресурслар сарфи бўйича алоҳида ҳисоб юритиш, операция (даволаш)га тайёрлагунча бўлган стандарт харажатлар ҳамда операция (даволаш) харажатлари ҳисобини оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Айни
пайтда, короновирус билан касалланган ҳар бир беморга сарфланадиган
харажатларни оптималлаштириш, харажатларни объектлар ўртасида тўғри
тақсимлаш ҳамда назоратини юритиш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб борилмоқда.