Жаҳонда саноат корхоналари иқтисодий фаолиятини таҳлил қилишда замонавий статистик услублардан мақсадли фойдаланиш, уларнинг самарадорлигини интеграл кўрсаткичлар асосида комплекс статистик баҳолаш ва прогнозлаш ҳамда иқтисодий самарадорликни оширишнинг йўналишларига доир кўплаб илмий изланишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, халқаро миллий ҳисоблар тизими («МҲТ-2008»)ни такомиллаштириш ҳисобига саноат корхоналарининг инновацион
салоҳиятини замонавий статистик баҳолаш методологиясини такомиллаштириш, тизимли статистик таҳлил усулларини комплекс қўллаш масалаларига эътибор кучайтирилмоқда.