Методик қўлланма педагогика олий таълим муассасаларида “Педагогика назарияси” фанини ўқитиш учун ёрдамчи манба сифатида яратилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, педагогиканинг умумий моҳияти, шахснинг ижтимоий ривожланиши, тарбия назариясининг устувор ғоялари, мактаб, таълим ва тарбия тизимларининг тарихий тараққиёти, ўқувчилар жамоаси ва унинг шаклланиши, ижтимоий тарбия турлари, оила тарбияси, дидактика (таълим назарияси), таълим менежменти ва махсус (коррекцион) педагогика асосларига оид 1000 та савол ва 1000 та жавоб жамланган.