“Муваффақиятли инсонларнинг етти кўникмаси” илк нашридан буён 40 дан ортиқ тилга таржима қилиниб, 40 миллион нусхадан ортиқ сотилган. Ёзилганига 30 йил ўтса-да, ҳамон бизнес ва шахсий ривожланишга доир бестселлер асар мақомини сақлаб келмокда. Асар ўткинчи трендлар, юзаки ва сийқаси чиқкан оммабоп психологияга эмас, боқий тамойиллар - адолат, самимият, садоқат ва инсон қадр-қимматига таяниб,
маслаҳатлар беради.