“Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожлантириш стратегияси” фанини ўрганиш мамлакат хаётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ қонуниятларни билиш ва ўрганишда, демократик тараққиёт йўлида «ўзбек модели» ни татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Бу демократиянинг миллий ва умумбашарий тамойилларини аниқ тасаввур этиш, ижтимоий ҳаётни у билан боғлаб олиб боришга ўргатади.