Мамлакатимизда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, меҳнат
бозори самарадорлигини ошириш, меҳнат ресурслари мобиллигини тартибга
солиш механизмини такомиллаштириш, меҳнат бозори талабларига мос
юқори малакали кадрларни тайёрлаш, аҳолининг реал даромадларини меҳнат
омили орқали юксалтириш ҳамда муносиб турмуш тарзини таъминлашга
доир кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Меҳнат бозори
мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик
даражасини камайтириш, иш кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож
шахсларни касбга тайёрлаш”2 бўйича устувор вазифалар белгиланган.