Жаҳонда ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини ошириш борасида олиб борилаётган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада меҳнат бозорида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, ишсиз ёшлар рақобатбардошлигини оширишда молия-кредит тизимидан унумли фойдаланиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш, ишсиз ёшларни ишга жойлаштиришда давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизматини ривожлантириш каби илмий йўналишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.