Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ижро этувчи ҳокимият
органларида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини
идоралараро электрон келишиш тартиб-таомилини оптималлаштириш ва
расмиятчиликнинг олдини олишга қаратилган тизимини жорий этиш самарали
қарор қабул қилиш механизмларини вужудга келтирди.