Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш сиёсати - мавжуд маблағлардан, вақт ва имкониятлардан тўғри фойдаланиш, мамлакат иқтисодиётини юксалтириш, унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини рағбатлантириш йўли билан инвестицияларни фаол жалб қилишга ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган бўлиб, бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Ҳаракатлар стратегиясида «инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иктисодиёти тармоклари ва худудларига хорижий, энг аввало, тўғридан- тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш» вазифаси белгилаб берилган.