Жаҳон иқтисодиётининг муҳим инфратузилмавий тармоқларидан бири таълим
тизими бўлиб, уни ривожлантириш ҳар бир давлат ижтимоий-иқтисодий
сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг
иқтисодий қудрати, ижтимоий-маънавий турмуш даражасининг юксалиши
таълим тизимининг рақобатбардошлиги, илм-фан тараққиёти билан
белгиланади.