Амалий жорий қилиш учун электрон ҳужжат айланишини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини татбиқ қилиш ва яратишнинг иқтисодий самарадорлигини кўрсатиб берувчи аниқ услубият ва усуллар зарурдир. Бу эса, бир томондан, маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг мавжуд материалларини тадқиқ этишни, бошка томондан - уларни хўжаликни замонавий бошқариш шароитларига мос ҳолда умумлашган тизимга келтиришни талаб этмоқда.