Жаҳон амалиётида кенг қамровли ва юқори самарадорликка эга бўлган
коммунал тўловлари жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш
амалиётида смарт технологияларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.
Мамлакатимизда ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш,
иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида АКТларни жорий этиш,
фуқароларнинг ахборотларга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада
тўлиқроқ қондириш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиб берилди.