Жаҳонда тармоқ жиҳатидан ихтисослашув жараѐнларининг самарадорлигини
ошириш, уларни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаш-
тириш, ихтисослашув даражасининг фаолият самарадорлигига таъсирини
баҳолаш илмий тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Шунингдек,
кичик бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринлaрини ярaтиш вa aҳoли
дaрoмaдини oшириш, инновацион ғоялар ва технологияларни амалиѐтга жорий
этиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиѐтда рақобат муҳитини шаклланти-
риш ва кучайтириш каби масалаларни тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.