Кичик бизнесни режалаштириш

(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)   844   343
Ходиев Б.Ю. Қосимов М.С. TDIU 2011
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилни “Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили”- деб эълон қилиши муносибати билан ҳамда тадбиркорликка олий таълим муассаларининг битирувчиларини жалб этиш, уларга яратилган имтиёзлар ва имкониятлардан янада самарали фойдаланиш мақсадида ушбу қўлланмани яратиш зарурати келиб чиқди. Ушбу ўқув қўлланмада кичик бизнесни ташкил этиш, унинг рақобатдошлигини ошириш ва барқарор ривожлантириш учун бизнес режа тузишнинг зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Бизнес режанинг назарий ва амалий асослари, хусусан маркетинг тадқиқоти олиб бориш, маркетинг режасини тузиш ва уни самарали технология билан уйғунлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш режаси, молия режасини тузиш, бизнес режаниамалга оширилиши учун ишчи кучи ва кадрлар билан таъминлаш, бизнесдаги таваккалчиликни бошқариш каби саволлар ушбу қўлланмада ўз ифодасини топган. Бизнес режанинг инвестиция самарадорлиги кўрсаткичлари ва уларни хисоблаш методологияси алоҳида кўрсатиб берилган. Ўқув қўлланма олий таълим муассаларининг иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган битирувчи талабалар, магистрлар ҳамда кичик бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорларга мўлжалланган.

Ushbu elektron kitob uchun sharhlar yo'q.

0
0 dan (0 Foydalanuvchilarning sharhlari )

Sharh qo'shing

Kitobni 5 ball uchun baholang *

Tegishli elektron kitoblar