Иқтисодни модернизациялаш шароитида ресторан хизматлари сифатини бошқариш (Тошкент шаҳар ресторанлари мисолида)

(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)   15   10
Сафаева С.Р. 2009
Республикамизда амалга оширилган давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида тадбиркорлик турлари кенгаймоқда ва уларнинг аксарият қисми хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатмоқда. Натижада бугунги кунга келиб ялпи ички маҳсулотдаги хизматлар улуши 2007 йилги 42,5 фоиздан 2008 йили 45,3 фоизгача ошди. Шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар йиғиндиси зое равишда 317 минг сўмдан 325 минг сўмгача кўпайди1. Аҳолининг ўсиб бораётган товар ва хизматларга бўлган талабини қондиришда хизматлар секторини тараққий эттириш, айниқса, ресторан хизматларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу соҳада айниқса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2006- 2010 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»2 Фармони муҳим аҳамиятга эга.

Ushbu elektron kitob uchun sharhlar yo'q.

0
0 dan (0 Foydalanuvchilarning sharhlari )

Sharh qo'shing

Kitobni 5 ball uchun baholang *

Tegishli elektron kitoblar