Жаҳонда ҳозирги шароитда ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг муҳим шарти бўлган экологик мувозанатни таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг аҳамиятли омилига айланиб бораѐтган экологик бошқарувнинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиѐтни экологик бошқариш жараѐнларининг таркибий қисмлари, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва зиддиятлар, уларнинг яхлит механизм сифатида амал қилиши, миллий иқтисодиѐтни экологиялаштириш концепцияси, институционал-экологик меъѐрлар тизими билан
тавсифланувчи экологик тадбиркорликни рағбатлантиришнинг иқтисодий ва
ташкилий механизмлари, атроф-муҳитни ифлослантиришга квоталар
бозорини ривожлантириш масалалари бу борадаги илмий тадқиқотларнинг
устувор йўналишларидан ҳисобланади.