Мазкур монографияда жадидчилик таълимотида комил инсон
концепциясининг фалсафий моҳияти ўрганилган. Тадқиқотда жадидларнинг маънавий меросида миллатпарварлик ғояларининг ўзига хос
хусусиятлари ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги тутган ўрнини
чуқурроқ англаб етишга қаратилган ғоя ва қарашлари тадқиқ
қилинган. Туркистон жадидлари ижтимоий-фалсафий қарашларининг
инсонпарварлик, маънавий юксалиш, бағрикенгликка йўғрилган янги
қирраларини ўрганиш натижасида уларнинг ҳозирги даврда мамлакатимизда фуқаролик жамияти ривожланиши, демократик давлат
қуриш, тараққиётнинг янги босқичидаги назарий ва амалий аҳамияти
таъкидланган.