Жаҳонда демографик жараѐнларни меҳнат бозорига таъсирини статистик
таҳлил қилиш асосида ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли илмий
тадқиқотлар, жумладан, демографик ҳолатнинг меҳнат бозори фаолиятига
таъсири, меҳнат бозори демографик ривожланиш замирида, демографик
жараѐнларнинг ҳудудлар иқтисодиѐтига таъсири, демографик ўзгаришларнинг
меҳнат таклифига ва иқтисодий ўсишга таъсири каби йўналишларда илмий
изланишлар олиб борилмоқда. Мазкур жиҳатлардан келиб чиқиб, демографик
жараѐнлар ва меҳнат бозорининг ўзаро таъсирини статистик ўрганиш бўйича
илмий тадқиқотлар олиб бориш долзарб масалалардан ҳисобланади.