Жаҳон иқтисодиётида ҳозирги кунда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тамойили остида амалга оширилаётган лойиҳалар давлат гарданидаги юкни камайтиришнинг энг самарали усулларидан ҳисобланади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2023 йилда дунёнинг 44 мамлакатида таълимни ривожлантириш учун умумий қиймати 36 млрд 432 миллион доллар бўлган 154 та ДХШ шартномалари тузилган.