Жаҳонда янги туристик хизматларни йўлга кўйиш, туристик салоҳиятни
оширишнинг инновацион механизмларини ишлаб чиқиш, туризм
инфратузилмасини ривожлантиришда рақамли платформалардан фойдалашпп
кўплаб илмий изланишлар олиб борилмокда. Туризм хизматлари
кўрсатишнинг сифат даражасини ошириш, аҳоли ўртасида туризмни тарғиб
қилишнинг инновацион усулларини қўллаш, туристик объектларга
инвестицияларни рағбатлантириш, ҳудудлара ва тармоқпарда туристик
салохиятни оширишда давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) механизмларидан
самарали фойдаланиш йўналишларини белгилаш ва туристик кластерлар
орқали миллий иктисодиётда сохани ривожлантириш устувор тадқиқот
йўналишларидан ҳисобланади.