Ҳозирда республикамиэда замонавий электрон тўлов тизими шаклланган ва фаолият юритмоқда. Унинг ҳужжатларни қайта ишлаш тезлиги ва уларни ўтказиш қобилияти мамлакатимизнинг турли минтақаларида жойлашган банклар ўртасидаги ҳисоб-китобларни бир неча дақиқа ичида амалга ошириш имконини беради. Кейинги ўн йилда кенг қулоч ёйиб бошлаган янги илмий-техник инқилоб тўлқини микроэлектроника ва ахборот воситалари асосида жамият ҳаётини ҳар томонлама қайта ўзгартиришга кўмак берди.