Халқаро амалиётга назар ташлайдиган бўлсак, иқтисодиётнинг барча
тармоқларига рақамли технологияларни татбиқ этишда алоқа ва
телекоммуникация компаниялари фаолиятини такомиллаштириш муҳим
устувор йўналишлардан бири ҳисобланади ҳамда миллий иқтисодиётнинг
жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини таъминловчи омил бўлиб
ҳисобланади. Жамият ва миллий иқтисодиётни дунё кўрсаткичлари бўйича
ахборотлаштириш даражасига тақдим этилаётган ахборот-коммуникация
хизматларининг нархини пасайтиришга уларнинг сифати ва фойдаланиш
даражасини ошириш орқали эришиш мумкин.