Глобал пандемия Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам сезиларли таъсир
кўрсатиб, мазкур босқичда иқтисодиётнинг барча бўғинларида инвестицион
фаолликнинг сезиларли даражада пасайиши, корхоналарнинг инвестиция
ресурслари камайиши, уларнинг индустриядан кейинги жамият
иқтисодиётига технологик шитоб билан кириб боришининг асоси
ҳисобланган катта хажмдаги ва молиявий инвестицияларни амалга оширувчи
ҳақиқий инвесторлар бўлмагани боис иқтисодиётнинг саноат тармоқлари
ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши кузатилмоқда.